O‘zLiDeP тадбиркорларга Президент Қарори моҳиятини тушунтирди

18.12.2018, 16:20

O‘zLiDeP тадбиркорларга Президент Қарори моҳиятини тушунтирди

Эндиликда Миллий ўлчаш эталонлари ва миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишувни (CIPM MRA) имзолаган мамлакатларнинг калибрлаш (ёки текшириш) сертификатлари мамлакатимизда ҳам ҳеч қандай истисноларсиз тан олинади. Шунингдек, сифат менежменти тизимларини жорий этган ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораториялардан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектларига  улар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Бу ҳақида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.

Президентимизнинг жорий йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш ва унинг самарали ижро этилишини таъминлаш масалаларига қаратилган давра суҳбатида қарорнинг тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур ҳужжат стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология миллий тизимини янада ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш, соғлиқни сақлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қабул қилинмоқда. Қарорда санитария-эпидемиология ва фитосанитария вазияти номақбул бўлган давлатларнинг рўйхатига кирувчи мамлакатлардан санитария-эпидемиология ва фитосанитария назоратидан ўтказилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг олиб кирилишига тақиқ қўйилгани халқимиз саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

  • Кўрилди
    1327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+