O‘zLiDeP тадбиркорга кейинги йилда қуриладиган намунали уй-жойлардан бирини олишга кўмаклашади

18.12.2018, 17:18

O‘zLiDeP тадбиркорга кейинги йилда қуриладиган намунали уй-жойлардан бирини олишга кўмаклашади

Бундан уч ой аввал O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ Тойлоқ туманида бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганган эди.

Мулоқот чоғида ҳудуд аҳли томонидан турли масалаларга оид ўндан ортиқ мурожаат келиб тушган эди. Ана шундай учрашувларнинг бирида сўз олган тойлоқлик Гулнора Азимбоева уй-жойга эҳтиёжи борлигини айтиб, шу масалада кўмак сўраган эди.

Орадан бироз вақт ўтиб, O‘zLiDeP фаоллари саъй-ҳаракати билан Г.Азимбоевага 2019 йил қуриладиган намунали уй-жойлардан бири бериладиган бўлди.

–Кўп йиллардан буён туқувчилик билан шуғуланиб келаман, – дейди Г.Азимбоева. – Ҳозирга қадар кўплаб шогирдлар тайёрлаганман.  Бироқ бир муаммойим бор эди. Халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Бобоназаров ҳамда партия туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Мирзоев ташаббуси билан бу муаммойим ҳам ҳал этилди. Энди менга 2019 йил қуриладиган намунали уйлардан бири ажратилади. Бунинг учун партия фаолларидан миннатдорман. 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+