O‘zLiDeP олтинкўллик энг намунали оилани тақдирлади

18.12.2018, 17:38

O‘zLiDeP олтинкўллик энг  намунали оилани тақдирлади

Маҳкамовлар оиласи нафақат Олтинкўл туманида, балки вилоятда ҳам ўз ҳурматига эга. Зеро, бу оила вакиллари “Энг намунали оила” республика кўрик-танловида муваффақиятли иштирок этиб, Андижон шарафини ҳимоя қилган.

Шу боис, Маҳкамовлар хонадонидаги тотувлик, ҳар бир оила аъзосининг жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаси, тадбиркорлик борасидаги ибратли ишлари барчага намуна қилишга арзийди.

O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оиладан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда лойиҳа мақсадларини ўзида ифода этган тамойиллар мазкур оила мисолида кўрсатиб берилди.

– Тадбир хотин-қизларнинг оила мустаҳкамлигидаги ўрни, жамиятдаги мавқеи, ишбилармонлик муҳитидаги роли масалаларига бағишланди, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири Умидахон Исаева. – Энг муҳими, тадбир давомида партиянинг бир гуруҳ фаол хотин-қизларини тақдирлаш ва уларнинг меҳнатларини ёшларга ибрат қилиб кўрсатишга эришдик.  

Тадбир якунида туман маданият бўлими санъаткорларининг бадиий чиқишлари иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият улашди.

Ҳуснора АБДУЛЛАЕВА,

O‘zLiDeP Олтинкўл  туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1144
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+