“Infinbank”да O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди

18.12.2018, 17:40

“Infinbank”да O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Миробод туман Кенгаши ҳамкорлигида “ATB Infinbank”да Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанадаги маърузаси тарғиботига бағишланган  давра суҳбати ташкил этилди.

Тегишли соҳа вакиллари, O‘zLiDeP шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этган тадбирда O‘zLiDePнинг жамиятда тутган ўрни ва роли, дастурий мақсад-вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.

– Маърузада таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақиллик йилларида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаёт́бахш кучи, улкан салоҳиятидан далолат беради, – дейди ATB “Infinbank” амалиёт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Шомуродов. – Зотан, Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин тутмоқда. 

Тадбир сўнггида 30 нафар ишчи-ходим партия сафига қабул қилиниб, ATB “Infinbank”да O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди.  

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар 

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1662
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+