O‘zLiDeP “Xorazm tex”даги БПТ аъзоларига Президентимиз маърузаси моҳиятини тушунтирди
19.12.2018, 11:27

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Боғот туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Xorazm tex” МЧЖ қошидаги БПТда Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.
Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, БПТ раислари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар иштирок этди.
– Маърузада мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш, тадбиркорлик, ишлаб чиқаришни ривожлантираётган ҳар бир шахсга кенгроқ шароит яратиш бўйича муҳим вазифалар баён қилинган, – дейди “Xorazm tex” қошидаги қуйи бўғин етакчиси Зулфия Пираддинова. – Ушбу маърузада билдирилган ҳар бир фикр биз, тадбиркорлар, қолаверса, энди тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшларга ҳам катта ёрдам беради. Шу боис, тадбир давомида маърузанинг мазмун-моҳиятини ҳар бир ходимимизга тушунтиришга ҳаракат қилдик.
Таъкидлаш керак, йилига 2400 тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга мазкур корхонада 200 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Корхона жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида Россияга 2 млн. 476 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилган.
Султонбой ОЧИЛОВ,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
сиёсий таълим маркази раҳбари
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Кластер усулида фаолият юритаётган “Самарқанд – Камалак – Инвест – Текстиль” МЧЖда партия қуйи бўғини очилди
25.02.2021, 18:07
-
Қўшработдаги “KINDER GLOBUS” хусусий боғчасининг 15 нафар ходими партияга аъзо бўлди
24.02.2021, 16:48
-
Зарбдор тиббиёт бирлашмасида партия сафига 168 нафар янги аъзолар қабул қилинди
23.02.2021, 11:58
-
Ургутда O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг эшитуви ўтказилди
16.02.2021, 16:49
-
“Samarkand city” мажмуасини барпо қилаётган тадбиркор O'zLiDeP сафига қўшилди
15.02.2021, 17:31
Билдирилган фикрлар
Бахтиёр Исмоилов Ғиждувон тумани ижрочи котиби2018-12-19 12:16:10
Ҳукуматимиз ва Президентимизнинг халқ фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишлари тахсинга сазовордир. Конституциямиз байрамида билдирилган фикрлар яна бир бор буни исботлади. Буни ҳар бир фуқаро, партия аъзолари юракдан ҳис қилиши ва шунга муносиб жавоб қайтариши лозим .