O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

19.12.2018, 11:32

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Ғ.Абдуллаевнинг ахбороти тингланди.

Вилоят прокуратура органлари томонидан бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши, уларнинг талон-торож қилинишининг олдини олиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилган, – дейди Хоразм вилоят прокурори ўринбосари Ғ.Абдуллаев. – Хусусан, вилоят прокуратураси органлари томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойида давлат мулкининг сақланиши ва бюджет маблағларининг сарфланиши юзасидан 20 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 93 нафар масъул шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Аниқланган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан жойларга 12 та тақдимномалар киритилди. Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 6 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 130 млн. 277 минг сўмлик етказилган зарарлар ихтиёрий қопланди. Энг муҳими, 300 нафардан ортиқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят Инвестиция бошқармаси бўлими бошлиғи М.Бекмановнинг ҳам ҳисоботи эшитилди. 

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимизга 635,7 млн. доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган, – дейди М.Бекманов. – Мазкур маблағлардан ўтган 11 ойда жами 106, млн. АҚШ доллар маблағлар ўзлаштирилган бўлиб, шундан жами тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 24,6 млн. долларни ташкил этди. Шунингдек, вилоятнинг мавжуд салоҳияти, жадал ривожлантиришнинг асосий омил ва йўналишлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги ҳолатига кўра, умумий қиймати 3 трлн. 936 млрд. сўм (шундан, 2,0 трлн. сўм банк кредити) инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига 2018-2019 йилларда 557 та истиқболли лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 11 минг 613 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. 

Йиғилиш якунида Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоларига кун тартибидаги масала юзасидан олиб бориладиган ишлар устидан таъсирчан депутатлик назоратини олиб бориш вазифаси юклатилди.

Ш.САФАРБАЕВ, 

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Хоразм вилоят

Кенгашидаги доимий комиссия раиси

  • Кўрилди
    1366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+