O’zLiDeP қорақалпоғистонлик тадбиркорларга Президент маърузаси моҳиятини тушунтирди

19.12.2018, 15:59

O’zLiDeP қорақалпоғистонлик тадбиркорларга Президент маърузаси моҳиятини тушунтирди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” номли маърузаси моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар иштирок этган тадбирда Президентимиз маърузасининг аҳамияти ва унда белгилаб берилган вазифалар моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

–Маърузада халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бирга, галдаги вазифалар ҳам баён қилинган, – дейди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири Қ.Бекназаров. – Эътиборлиси, маърузада “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ижросини қатъий назоратга олиб, ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилган. Қолаверса, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этиш мумкинлиги таъкидланган.

Тадбир сўнгида бу каби тадбирларни жойларда ўтказиш, маъруза моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1262
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+