O‘zLiDeP бекободликларнинг ОИТСга оид билимларини оширди

19.12.2018, 17:27

O‘zLiDeP бекободликларнинг  ОИТСга оид билимларини оширди

O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши Тошкент вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Ҳаётингга ОИТСни кириб келишига йўл қўйма” шиори остида давра суҳбати ташкил этди.

Унда партия Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”, партия фаоллари, “Ўзметкомбинат” ва “Бекободцемент” қошидаги қуйи бўғин аъзолари, хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими бўлими, уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

– Президентимизнинг  2018 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида республикамиз бўйлаб турли тарғибот тадбирлари, учрашувлар ўтказиб келинмоқда, – дейди Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш Маркази Бош врачи Бахтиёр Рисқиев. – Жумладан, бугун Бекобод шаҳар аҳолисига ОИВ инфекцияси тўғрисида маълумот бериб, профилактика ва диагностика чоралари етказилди. Тадбирда ҳар бир инсон йилда бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши лозимлиги таъкидланди.

– Партиямиз кўп йиллардан буён аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, аёлларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва шу орқали саломатлигини тиклашга алоҳида эътибор қаратмоқда, – дейди Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Дилором Турсунова. – Шу боис мамлакатимизда партиямизнинг нуфузи ошиб бораётир.

Тадбир якунида ОИТСга карши курашиш борасида видео ролик намойиш этилди.

А.ТУЙЧИЕВ,

 O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1952
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+