“Президент маърузаси қалбимизда ишонч ва умид уйғотди”, дейишмоқда самарқадлик маслакдошларимиз

19.12.2018, 17:34

“Президент маърузаси қалбимизда ишонч ва умид уйғотди”, дейишмоқда самарқадлик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирдаги маърузаси тарғиботига бағишланган тадбир ўтказди.

Тадбирни O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарат раҳбари И.Ботиров кириш сўзи билан очиб, мазкур байрам ўзгача шукуҳ ва кўтаринки руҳда ўтганини эътироф этди.

– Ҳар йили декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида Бош қомусимиз қабул қилинган сана муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилади, – дейди И.Ботиров. – Бу йилги байрам тадбирини ҳам бутун халқимиз катта ҳаяжон билан кузатди. Боиси, мазкур тантанада давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, ўтган йиллардаги ютуқлар, камчиликлар билан бирга янги йилдаги истиқболли режаларни ҳам белгилаб берди. Шу сабабли мазкур маъруза халқимизнинг қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотди.

 Тадбирда шунингдек, 10 декабрь “Инсон хуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан вилоятимиздаги олий ўқув юртлари талаба-ёшларининг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1245
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+