O‘zLiDeP кўмагида Раҳимжон Қодировга 21 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди

19.12.2018, 18:06

O‘zLiDeP кўмагида Раҳимжон Қодировга 21 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди

Раҳимжон Қодиров елим пакетлар ишлаб чиқариб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишни дилига тукканига анча бўлди. Ҳатто, шу мақсадда банкдан кредит олиш учун бир неча маротаба мурожаат қилди. Лекин орадан икки ой ўтса-да натижадан дарак бўлмади.

Шундан сўнг, тадбиркор бу масалада O‘zLiDeP депутати Бобуржон Қорабоевга мурожаат қилди. Депутат аралашувидан сўнг Р.Қодировга 21 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.

– Шаҳримизда яна бир оила ўз хонадонида тадбиркорлигини бошлаб, иш билан банд бўлгани бу бизнинг ютуғимиз, – дейди Б.Қорабаев. – Бугунги тинч фаровон ҳаётимиз бундан-да яхшиланишига биргаликда, бир куч бўлиб ҳаракат қилсак, ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қилган бўламиз.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

  • Кўрилди
    1639
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Rosuljon Rahmatullaev2018-12-28 14:36:57

Assalomu Aleykum bu ukamizni kelejagi porloq meni ham kup ishlarimni bitishiga uz mehnatini ayamaaydi ishlariga zafarlar tilayman.....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+