Наманганда Президент маърузаси моҳияти тушунтирилди

19.12.2018, 18:10

Наманганда Президент маърузаси моҳияти тушунтирилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Президентимизнинг Бош қомусимиз  қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган  тантанали маросимдаги “Билимли  авлод   – буюк  келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон  ҳаётнинг, дўстона  ҳамкорлик эса   тараққиётнинг  кафолатидир”  номли   маърузаси  моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ўтказди.

Семинарда сўз олганлар давлатимиз раҳбари  маърузасида эътибор қаратилган йўналишлар  юзасидан  ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

– Маърузада қайд этганидек, Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг ҳалқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б. Иброҳим Саттаров. – Бу каби семинарлар эса фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш баробарида аҳолида қонунларга итоат қилиш кўникмасини шакллантиради. Президентимиз таъкидлаганидек, фуқароларимиз қонунларни бузишдан кўра, уларга амал қилишдан манфаатдор бўлишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, бу каби семинарлар вилоятнинг барча туманларида давом этмоқда.

Абдуллалатиф РАҲМАНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

ҳузуридаги СТМ раҳбари

 

  • Кўрилди
    1329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+