O‘zLiDeP депутати шуманайликлар мурожаатини тинглади

20.12.2018, 16:56

O‘zLiDeP депутати  шуманайликлар мурожаатини тинглади

 O‘zLiDeP Шуманай туман Кенгаши “Кетенлер” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Қарлибаева аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларни ўрганди ва уларни ҳал этиш чораларини кўрди. 

– Халқ билан доимий мулоқот қилиш, одамлар дардини тинглаш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш асосий вазифаларимиздан саналади, – дейди А.Қарлибаева. – Шу боис, вақтимизни одамлар орасида ўтказиш ва уларнинг таклиф-муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Чунки бизни халқ сайлаган, ишонч билдирган.

Учрашувда сўз олган “Кетенлер” ОФЙда яшовчи Т.Ешниёзов газ трубаларини эскиргани сабабли ҳозирда газ баллонлардан фойдаланаётганини билдирди. Бироқ газ баллонлар сентябрь ойининг бошларида “Ўзгазстандарт” туман бўлими томонидан “текшириб, қайтиб олиб келамиз”, деб териб олинган. Т.Ешниёзов депутатдан ана шу муаммони ҳал этишда кўмак сўради. Унинг мурожаати депутатимиз томонидан назоратга олинди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари депутатлик назоратига олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+