Қаршилик тадбиркор аёл “Ақлли бекат” қурмоқчи

20.12.2018, 17:50

Қаршилик тадбиркор аёл “Ақлли бекат” қурмоқчи

O‘zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида “Инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларига оид долзарб масалалар” мавзуида амалий учрашув ташкил этди.

Қайд этилганидек, бугун партия “Аёллар қаноти” хотин-қизлар бандлигини таъминлашда янгича ёндашув яратишни ўз олдига муҳим вазифа этиб белгилаб олган. Шунингдек, ёш иқтидорли қизларнинг янги инновацион ғояларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзига бўлган ишончини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Қаршилик Рухшона Йўлдошева “Dildora Invest Umumiy Qurilish Servis” МЧЖ раҳбари. 2003 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланади. Асосан аёллар учун мавсумий либослар ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар эса асосан ички бозорда сотилади.  

Дарвоқе, тадбиркор ҳозирги кунда “Ақлли бекат” номли янги инновацион ғоя устида ишламоқда. “Ақлли бекат” ғояси шундан иборатки, “Ақлли бекат”да “Wi-Fi” зона, қуёш батарейкалари билан ишловчи электр чироқлар, телефон ва ноутбукларни қувватлантириш учун махсус қурилмалар ташкил этилади. Қуёш батарейкаларига тўхталадиган бўлсак, улар кундуз куни қуёшдан энергия олиб, кечки пайт бекатни ёритади. Натижада эса анчагина электр енергияси тежалади.

– “Ақлли бекат” ташкил этишдан кўзланган мақсад – Қашқадарё воҳасида туризмни ривожлантиришда инновацион лойиҳаларга таяниш, – дейди Рухшона Йўлдошева. – Чунки юртимизга ташриф буюрган туристлар интернет тезлиги паст даражада эканидан эътироз билдиришган. Агарда бизда “Ақлли бекат”лар ташкил қилинса, ушбу муаммога ечим топилади.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+