Наманганда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимоти ўтказилди

21.12.2018, 11:29

Наманганда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимоти ўтказилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда сўз олганлар ўтган 15 йил давомида партия тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилиб, уларни эркин самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратганини таъкидлашди.  

– Ўтган йиллар мобайнида партиямиз етакчи кучга айланди, – дейди O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши аппарат раҳбари Илҳом Қаюмов.– Хусусан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қабул қилинган саноат ва инвестиция дастурлари ижроси депутатларимиз томонидан қатъий назоратга олинди. Натижада шу йилда туманимизда 42 та тадбиркорлик субъектлари фаолият бошлаб, 250 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, жойларда китоб тақдимотига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+