“Президентимиз маърузасидаги ҳар фикр олдимизга улкан вазифаларни қўяди”, дейишмоқда андижонлик маслакдошларимиз

21.12.2018, 11:31

“Президентимиз маърузасидаги ҳар фикр олдимизга улкан вазифаларни қўяди”, дейишмоқда андижонлик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейда ўқув-семинар ташкил этди.  

Тадбирда Президентимизнинг Бош қомусимизнинг 26 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузасида айтилган ҳар бир фикр олдимизга долзарб вазифаларни қўйиши алоҳида таъкидланди.

– Бугунги семинар биз ёшлар учун ижтимоий-сиёсий майдондаги янгиликлардан бохабар бўлиш, давлат ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб яшашда муҳим омил бўлди, – дейди лицей ўқувчиси Нурмуҳаммад Тожибоев. – Айниқса, партия вилоят Кенгашининг депутатлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Равшанбек Абдураҳимовнинг семинар мавзуси доирасида тайёрлаган слайдлари барчамизда катта таассурот қолдирди.

Семинарда партия вакиллари иштирокчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб қайтаришди.

Шуҳратбек БОЗОРОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ҳузуридаги

сиёсий таълим маркази раҳбари

  • Кўрилди
    1325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек - O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-12-21 15:23:42

Бундай ўқув семинарлари партия олдига қўйган вазифаларини бажарилишида имкон берса,тингловчиларга эса бугунги кунда бўлаётган сиёсий жараёнлар тўғрисида тўлиқ малумотлар олинишига эришилади.Шу сабабли бундай ўқув семинарлари кўпроқ ўтказилишини истайман. Зеро,партиянинг асосий вазифаси хам халқ билан ёнма ён бўлиб унинг истак ва хохишларини амалга оширилиши тарафдоридир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+