O‘zLiDeP банк ходимларига Президентимиз маърузаси моҳиятини тушинтирди

21.12.2018, 11:37

O‘zLiDeP банк ходимларига Президентимиз  маърузаси моҳиятини тушинтирди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши “Микрокредитбанк” Наманган вилоят бўлими билан ҳамкорликда Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда партия ходимлари, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ етакчилари ва журналистлар иштирок этди.

– Маърузада юртбошимиз халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар, – дейди Наманган вилоят “Микрокредитбанк” ОАТБ бўлими раҳбари Тоҳир Ҳошимов. – Хусусан, банкимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурлари доирасида 1340 нафар фуқарога 13,5 млрд сўм миқдорда кредит маблағлари ажратиб берилди. Бу эса вилоятимизда 5000 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этишга хизмат қилди.

Ҳудуларда Президентимиз маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Соҳиба Гапарова,

O‘zLiDeP Наманган шаҳар

Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1276
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+