OʻzLiDeP Мирободда Президентимиз маърузаси моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди

21.12.2018, 17:56

OʻzLiDeP Мирободда Президентимиз маърузаси  моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши партия Миробод туман Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанадаги маърузаси тарғиботига бағишланган  тадбир ташкил этди.

Унда OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари ҳамда тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар сиёсий партиялар фаолияти, айниқса, O‘zLiDePнинг жамиятда тутган ўрни ва роли, дастурий мақсад-вазифалари ҳақида тўхталиб ўтишди.

– Маърузада мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лозимлиги баён қилинган, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими Зокиржон Алламуродов. – Зотан, Конституциямизда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлиги, мулк дахлсизлиги давлат томонидан муҳофаза этилиши кафолатланган. Шундай экан, партия билан ҳамкорликда маърузада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга астойдил киришишимиз даркор.

 Тадбир сўнгида O‘zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирган 13 нафар ходимга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+