Қашқадарёлик депутатларимиз мансабдор шахслар ҳисоботини эшитди

21.12.2018, 18:39

Қашқадарёлик депутатларимиз мансабдор шахслар ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қарши шаҳар ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Ҳалиловнинг  ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида шаҳардаги мавжуд 62 маҳалладан 4 тасида жиноят содир этилмади. Шунингдек, 52 маҳаллада жиноятлар суръати камайди, 1 маҳаллада жиноят суръати барқарор сақлаб қолинди. Лекин 5 маҳаллада жиноят суръати ошди.

–Шу боис, профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятини яхшилаш мақсадида хизмат уйларининг ёнидан сендвич панелдан 13 та фуқароларни қабул қилиш қабулхонаси қуриб берилди, – дейди М.Ҳалилов. – Шунингдек, Қарши шаҳрининг чет ҳудудларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари 8 та “Ўзмобайл” уяли ва 54 симли алоқа телефон аппаратлари билан таъминланди. Қувонарлиси, барча профилактика инспекторлари имтиёзли кредит асосида “Матиз” русумли автомашиналари билан таъминланди.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят автойўл бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Жабборовнинг ахбороти ҳам тингланди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Т.ТУРДИЕВ,

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1877
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+