O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов ННТ ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган навоийликларга кўкрак нишони топширди

21.12.2018, 19:13

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов ННТ ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган навоийликларга кўкрак нишони  топширди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва ҳудуддаги аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида туманлардаги аҳоли шарт-шароитлари билан яқиндан танишиш, муаммоларини ўрганган ҳолда уларга партиявий воситалар орқали ечим топиш мақсадида партия фаоллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш борасида зарур тавсиялар, кўрсатмалар берди. Мамлакатимизда бўлаётган демократик ўзгаришлар, ислоҳотлар ва бу жараёнда сиёсий партияларнинг ўрни, айниқса, O‘zLiDeP  фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида шунингдек, O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов ННТ ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшганларга “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини  топширди.

Тадбирда Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев ва Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раҳбари Г.Маҳмудова иштирок этди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Нормурадовна Кармана тумае Кенгаши депутати2018-12-23 22:27:53

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғоялари мамлакатимизда бўлаётган демократик ўзгаришлар, ислоҳотлар ва бу жараёнда сиёсий партияларнинг ўрни ҳақида айтган фикрлари депутатлар фаоллигини янада оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+