O‘zLiDeP сайёр қабули: О.Мамаюсуповага эшитиш аппарати олиб берилди

24.12.2018, 10:33

O‘zLiDeP сайёр қабули: О.Мамаюсуповага  эшитиш аппарати олиб берилди

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши “Нўш” МФЙда сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда сўз олган “А.Қурбонов” МФЙ, “Саноат” кўчасида яшовчи Мафтуна Мамаюсупова “Сўҳмон” маҳалласи ҳудудидан суний қопламали мини стадион барпо этиш учун ер майдони ажратишда кўмак сўради. Унинг мурожаати туман ҳокими ўринбосари Ш.Худаяров, туман бош архитектори И.Рашидов, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўлими бошлиғи И.Раҳимов томонидан ўрганилиб, яқин кунларда ижобий ҳал этиладиган бўлди.

“Каттақишлоқ” МФЙда яшовчи Нодира Мамарасулова қизи Озода Мамарасулованинг қулоғи эшитмаслигини айтиб, эшитиш аппарати олишга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.  Унинг мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

 “Тўққизбой” МФЙ “Йўғонтепа” қишлоғида яшовчи Жамшид Исоқулов эса ўзи яшаётган маҳалла ҳудудидан қассобхона қурмоқчи эканини айтиб, ер майдони олишда кўмак сўради. Мазкур мурожаатни ҳам туман ҳокимлиги мутасаддилари ўз зиммаларига олиб, амалий ёрдам беришларини маълум қилишди.

Сайёр қабулда шунингдек, коммунал ва бошқа соҳаларга оид 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари депутатлик назоратига олинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+