O‘zLiDeP шуманайлик тадбиркорларга Президентимиз маърузаси моҳиятини тушунтирди

24.12.2018, 18:33

O‘zLiDeP шуманайлик тадбиркорларга   Президентимиз маърузаси моҳиятини тушунтирди

O‘zLiDeP Шуманай туман Кенгаши Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилот вакиллари, партия фаоллари ҳамда тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

– Маърузада барча соҳалар қатори тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов. – Шундай экан, маърузада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилган ҳолда, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришимиз лозим. 

Тадбир давомида иштирокчилар партия Шуманай туман Кенгаши қошида очилган Қорақалпоғистон “Интеллект” нодавлат ва нотижорат ёшлар ташкилоти фаолияти билан танишди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    566
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+