Энди кўпроқ халқ манфаатларини ҳимоя қилишимиз, одамлар дард-у ташвиши билан яшашимиз керак

24.12.2018, 18:38

Энди кўпроқ халқ манфаатларини ҳимоя қилишимиз, одамлар дард-у ташвиши билан яшашимиз керак

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи вилоят аҳлига катта қувонч бағишлади, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлади. Боиси, давлатимиз раҳбари одамлар билан дилдан мулоқот қилди, уларни қийнаётган муаммоларни тинглади, аҳолининг яшаш тарзи билан танишди.

Президентимиз мулоқотлар чоғида бирни икки қилиш учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир ёш ҳар куни ўқиши, ўзини қийнаши, изланиши кераклигини таъкидлади. Ҳар бир раҳбар фаолиятига янгича ёндашиб, кўпроқ вақтини одамлар орасида ўтказиши кераклигини айтди. Тўғри, энди янгича тизимда ишламасак, ўзимизни қийнамасак, биров келиб ишимизни қилиб бермайди, халқимиз биздан рози бўлмайди. Чунки ҳозир қаттиқ меҳнат қилиб, машаққат чекадиган пайтимиз.                

Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида вилоят ва туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари иштирокида ўтказган йиғилишида деярли ҳар куни фармон, қарор чиқаётгани, уларнинг устидан ташкилотлар, экспертлар ойлаб, ҳатто йиллаб ишлаётгани, бу иш азоблигини, лекин уларни амалга ошириш ўн карра азоблиги ҳақида гапирди. Ҳақиқатдан ҳам бу ўзгаришлар, бу ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг замирида қанча машаққат ва меҳнат ётибди.

Айниқса, ижро ҳокимияти вакиллари бу ҳужжатлар ижросини таъминлаш учун кеча-ю кундуз тиним билмай ишлаяпти. Лекин бу ислоҳотларга бефарқ қараб томошабин бўлиб туришга, “мен учун кимдир қилиб беради”, деган кайфият билан яшашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, бугун халқ ноиблари зиммасига катта вазифалар юкланяпти. Одамлар ўз муаммоларини депутатлар орқали ҳал бўлишига ишоняпти, уларга катта ишонч билдиряпти. Шундай экан,  энди кўпроқ халқ манфаатларини ҳимоя қилишимиз, одамлар дард-у ташвиши билан яшашимиз керак.         

Абдисалим МЎМИНОВ,

 Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    1317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ўлмасжон Пайзиев Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашидаги OzLiDeP Депутатлик гуруҳи билан ишлаш бўйича ижрочи котиб2018-12-26 15:53:13

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари давомида сўзлаган танқидлари мен учун жуда аҳамиятли бўлди. Ушбу танқидлар, бизнинг келажакдаги ишларимизда янада муваффақиятларга эришишимизга ва энг муҳими вилоятимиз, мамлакатимиз ривожланишига ҳисса қўшади деган фикрдаман.


Маъмуржон Абдуллаев - O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-12-26 12:43:16

Албатта бу жараёнларда ёшларимиз ҳам четда турмайди. Тадбиркор ва ташаббускор ёшлар бугун ўзгаришлар даврига кирган замонга жуда керак!


Халқ депутатлари Қарши туман Кенгаши депутатиТурсунов Дилшод2018-12-25 14:22:56

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан учрашуви давомида айтиб ўтилган ҳар бир фикр ва таҳлилий танқидлари вилоят аҳлини айниқса маҳаллий Кенгаш депутатларини бефарқ қолдирмаслиги керак. Маърузадаги келтирилган ишсизлик, тоза ичимлик суви, тиббий хизмат кўрсатиш, МТМ каби ижтимоий соҳалар бундан ташқари инвестиция олиб кириш, туризимни ривожлантириш умуман тадбиркорлик йўналишлари бўйича депутатлик назоратини кучайтиришни талаб қилади.


Рахматов Алибек Қашқадарё вилоят Кенгаши БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-12-25 11:51:17

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи вилоятда янги иш уринлари яратилиши, иқтисодий ривожланиши ва фуқароларнинг турмуш даражаси ошишига туртги бўладиган лойихалар тақдимоти бўлди, Янги истиқболли лойиҳаларнинг тамал тоши қўйилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+