O‘zLiDeP Нукусда Ўзбек жанг санъати бўйича мусобақа ўтказди
24.12.2018, 18:44

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида Ўзбек Жанг санъати бўйича мусобақа ўтказди.
Унда Ўзбекистон “Ўзбек Жанг санъати” Федерацияси раиси, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси” Пўлат Усмонов, Федерацияси вице-президенти, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бобиржон Расулев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ғайратбай Байниязовлар иштирок этди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёш спортчилар катнашди. Спортчиларнинг чиқишлари, яккама-якка жанглари ҳакамлар ҳайъати ва йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сўровига тез орада жавоб берилади
16.11.2019, 18:44
-
Депутатлик сўровидан сўнг муаммога ечим топилди
14.11.2019, 16:45
-
Иштихонлик мутасаддилар депутатлик сўровларига нега бефарқ?
09.11.2019, 16:49
-
Самарқандда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
02.11.2019, 17:25
-
OʻzLiDeP депутатининг таклифи билан энди тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтайди
30.10.2019, 08:50
Фикрингизни қолдиринг