O‘zLiDeP фаоли “Yilning eng yaxshi yosh fermeri” номинацияси ғолиби бўлди

25.12.2018, 17:57

O‘zLiDeP фаоли “Yilning eng yaxshi yosh fermeri” номинацияси ғолиби бўлди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи йил давомида давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, соҳа ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган, ватанпарвар ёшларни турли номинациялар бўйича рағбатлантириб боради.

Айтиш жоиз, 14 ёшга тўлган, 30 ёшдан ошмаган ёшларга оид давлат сиёсати, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим ва ижтимоий йўналишлар ҳамда санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳаларида юксак натижаларга эришиб, мукофотланганлар орасида касбилик ёш фермер Акмал Оромов ҳам бор.

–Ушбу мукофот 2017 йилда эришган ютуқларимни давоми бўлди, – дейди Акмал Оромов. – Айнан шу йили O‘zLiDeP томонидан  ўтказилган “Ёш фермер” кўрик-танловида ғолиб бўлган эдим. Муваффақиятларимнинг йилма йил бардавом бўлишига фаолиятимни партиямиз томонидан қўллаб-қувватлашида деб биламан. Энди билдирилган ишончи оқлаб, халқ фаровонлиги учун астойдил меҳнат қиламан.

Маълумот учун, мазкур мукофотни беришда ёшлар фаолият кўрсатаётган соҳасидан келиб чиқиб, йил давомидаги иш самарадорлиги, тизим ёки соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссасига эътибор қаратилади.

Маъмуржон АБДУЛЛЕВ,

                                                                O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    1247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Қамаши туман Кенгаши аппарат рахбари А.Қулмуродов2018-12-26 18:13:22

Ишбилармон, мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир! Омад тилайман ишларига ривож.


Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашидаги O'zLiDeP Депутатлик гуруҳи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби Ботирали Турдиев2018-12-26 17:55:15

Акмал Оромовга бундан кийинги ишларига зафарлар тилаб қоламиз.


Шахноза Муродова 2018-12-26 14:05:05

Акмал Оромовнинг бундан кейинги ишларига ҳам улкан омадлар тилаб қоламиз


Шахноза2018-12-26 14:01:24

Акмал Оромовнинг бундан кейинги ишларига ҳам улкан омадлар тилаб қоламиз


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-12-26 12:53:07

Хақиқатда O‘zLiDeP томонидан ўтказидаётган барча лойихалар, кўрик-танловлар чин маънода истеъдодли, билимли, фаол хамда кучли инновацион ғояларга эга бўлган ёшларимизни юзага чиқарди, кашф қилди десак муболаға бўлмайди. Акмал Оромов хам O‘zLiDeP томонидан ўтказилган “Ёш фермер” кўрик-танлови ғолиби бўлган эди . Фаол ёш фермеримизни навбатдаги ғалабаси билан муборакбод этамиз. Келажакда бунданда юқори марраларни забт этишига тилакдошмиз.


Сарвар Бекмуродов O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлар билан ишлаш бўлими мудири2018-12-26 12:46:09

Кейинги фаолиятида ҳам омад тилайман


Сарвар Бекмуродов O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлар билан ишлаш бўлими мудири2018-12-26 12:45:40

Кейинги фаолиятида ҳам омад тилайман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+