Самарқандда O‘zLiDeP ғоялари тарғиб қилинди

25.12.2018, 18:21

Самарқандда O‘zLiDeP ғоялари тарғиб қилинди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Мамлакат тараққиётининг янги босқичида кўппартиявийлик тизими: O‘zLiDeP ғояларининг бошқа сиёсий партиялардан фарқи” мавзусида ўқув-семинар ташкил этди.

Семинарда сўз олган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Илҳом Ботиров сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёни, “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурлари ижросини таъминлашда O‘zLiDePнинг ўрни ва роли ҳақида маълумотлар берди.

 – Партиямиз 15 йилдирки, мамлакатимизда тадбиркорлар сафини кенгайтириш орқали юртимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш ва мулкдорлар синфини кенгайтиришга хизмат қилмоқда, – дейди  И.Ботиров. – Ўтган давр мобайнида партиямизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширган тизимли ишлари хусусий секторнинг ривожланишига хизмат қилди. O‘zLiDePнинг ҳар бир аъзоси бундай ютуқлар билан фахрланади.

Тадбирда партиянинг бизнес тузилмалари ва тадбиркорлар билан ишлаш, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” бўлимлари фаолияти тўғрисида  йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+