Навоийлик тарафдорларимиз сони 50 нафарга кўпайди

25.12.2018, 18:24

Навоийлик тарафдорларимиз сони  50 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Тошработ текстиль” МЧЖда Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

Унда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия масъул ходимлари, тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.

Таъкидлаш керак, бугун Қизилтепа туманида жойлашган мазкур корхонада йилига 6 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариляпти. Эътиборлиси, 500 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхона маҳсулотлари асосан экспорт қилинаётир. 

–Маърузада белгиланган вазифалар O‘zLiDePнинг барча бўғинлари зиммасига катта масъулият юклайди, – дейди O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари М. Эшниёзов. – Боиси, маърузада барча соҳалар қатори тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Шундай экан, бу борада галдаги вазифаларни белгилаб олиб, фаолиятимизга янгича ёндашмоғимиз даркор.

Тадбир сўнгида O‘zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирган 50 нафар ишчи-ходим партия сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q. Eshqorayeva Navoiy viloyati, Uchquduq tumani2018-12-25 18:57:42

Partiyamiz safi toboro kengayib bormoqda bu esa o'z navbatidaO'zLiDeP ning mamlakat siyosiy maydonidagi o'rnini mustahkamlashga xizmat qilafi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+