O‘zLiDeP андижонлик тадбиркорларга Президент маърузаси моҳиятини тушунтирди

25.12.2018, 18:26

O‘zLiDeP андижонлик тадбиркорларга Президент маърузаси моҳиятини тушунтирди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Андижон шаҳридаги “Боғишамол” меҳмонхонасида Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этган тадбирда маърузада белгиланган вазифалар ҳақида тушунчалар берилди.

–Ўтаётган йил сарҳисобига бағишланган тадбирда маърузалардан чекланиб, натижа ва камчиликларга тўхталдик, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Таклиф этилганлар орасида партия ходимлари билан бирга фаол қуйи тузилмалар раислари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам бўлгани партия олдига қўйиладиган режаларни муҳокама қилиш ва бир тўхтамга келиш имконини берди. Зеро, ҳамжиҳатлик бор жойда кўзланган натижага тез эришилади.

Тадбирда маърузада белгиланган долзарб вазифалар ижроси бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

O‘zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+