Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати наманганлик талабалар билан учрашди
25.12.2018, 18:48
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси И.Хожиев Наманган муҳандислик қурилиш институти талабалари билан учрашди.
Учрашувда ёшларга Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси моҳияти тушунтирилди.
–Келажак авлод кадрлари бўлмиш ёшларни етук мутахассис бўлиб етишиши учун жаҳон тажрибаларига таяниб таълим беришимиз лозим, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Хожиев. – Ривожланган давлатлардаги ОТМларни мамлакатимизда филиалларини очилиши, масофавий таълим тизиминип жорий этилиши, махсус жамғармалар томонидан ёшларга гранд ва стипендияларни ажратилаётгани бунга мисол бўла олади.
–Президентимиз маърузада “битта ишсиз – ўнта муаммо” дея алоҳида таъкидлади, – дейди халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Сайфиддин Ҳусаинов. – Ҳақиқатдан ҳам ишсизлик масаласи бугунги кунда энг долзарб муаммолардан саналади. Шу боис, бу борада институтнинг Энергетика йўналиши битирувчилари билан “Устоз-шогирд” тизимини йўлга қўйишни режалаштиряпмиз. Зеро, бу орқали битирувчи талабалар ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминланади.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаш
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
-
Депутатнинг сайловчилар билан учрашувида долзарб масалалар муҳокама қилинди
26.01.2024, 18:10
-
Депутат наманганлик талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
26.01.2024, 18:08
-
Ўқитувчилар билан учрашувда таълим сифатига таъсир қилувчи айрим омиллар санаб ўтилди
26.01.2024, 16:53
Фикрингизни қолдиринг