O‘zLiDeP БПТ аъзоларига Президентимиз маърузаси моҳиятини тушинтирди

27.12.2018, 09:12

 O‘zLiDeP БПТ аъзоларига Президентимиз маърузаси моҳиятини тушинтирди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Урганч шаҳридаги “Кока-кола ичимлиги” Ўзбекистон LTD қўшма корхонаси қошидаги БПТда Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

 Унда партия вилоят ва Урганч шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилоти раислари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.

–Корхонамиз бундан 20 йил аввал фаолият бошлаган. Ҳозирда корхонамизда 230 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти, – дейди O‘zLiDeP фаоли, қуйи бўғин етакчиси Илхом Нуржанов. – Қувонарлиси, ишчиларнинг 90 фоизини ёшлар ташкил этади. Шу боис, тадбир давомида ходимларимизга маърузада белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича маълумотлар бердик. Зотан, маърузада баён қилинган устувор вазифалар барчамиздан фаоллик ва ташаббускорликни талаб этади.

Тадбир якунида “Кока-кола ичимлиги” Ўзбекистон LTD қўшма корхонасининг яна 12 нафар ходими O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.   

 Шахноза ЯҚУБОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+