O‘zLiDeP депутати тарғиботидан сўнг Самарқандда янги БПТ тузилди

27.12.2018, 09:18

O‘zLiDeP депутати тарғиботидан сўнг Самарқандда янги БПТ тузилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Толиббой  Эшманов партиянинг фидоий фаолларидан бири. Боиси, халқ ноиби жойларда аҳоли билан мулоқотлар чоғида O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифалари тарғиботига алоҳида эътибор қаратади.

Айтиш жоиз, яқинда айни шу саъй-ҳаракатлар натижасида Каттақўрғон шаҳар "Каттақўрғон обод" МЧЖ ва Самарқанд вилоят Касаба уюшмаси қошида партиянинг қуйи бўғини тузилди.

– Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳолини бизнес билан шуғулланишга кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда,  – дейди Т.Эшманов. – Натижада юртимизда тадбиркорлар сони кўпайиб, халқимиз турмуш тарзи ижобий томонга ўзгармоқда. Бу жараёнда партиямиз томонидан амалга оширилаётган тизимли ишлар юксак самара бераётир.

Жаҳонгир ХЎЖАМҚУЛОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-12 16:51:26

Давлат ва жамоат ташкилотларида партиямизнинг бошланғич ташкилотлари сонинг кўпайиши биринчидан, партиямиз аъзолари сафининг ортишига, иккинчидан, партия ғояларининг халқ оммаси ичига кўпроқ кириб боришига сабаб бўлади. Шу нуқтаи назардан қараганда партиямиздан сайланган депутат Толибббой Эшмановнинг бу борадаги ишлари катта таҳсинга сазовордир. Депутатимизнинг ишларига омад тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+