Бухоролик депутатимиз кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

27.12.2018, 09:19

Бухоролик депутатимиз кам таъминланган  оилалар ҳолидан хабар олди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Хамдамов халқ билан мулоқот қилиш, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида жойларга тушиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди. 

Ўрганишлар давомида шаҳардаги М.Наршахий, А.Навоий, Кўкалдош, Жалол Икромий, Жўбор, Бунёдкор, Навбаҳор, Намозгоҳ, Ойбек, А.Сифатимуний МФЙдаги хонадонларда бўлиб, аҳоли турмуш даражаси билан танишди.

–Очиғи, депутат ташрифидан жуда хурсанд бўлдик, – дейди “А.Сомий” кўчаси 45-уй, 67 хонадонда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ирода Усмонова. – Чунки депутатимиз ҳолимиздан хабар олиш баробарида бизга турли совға-саломлар улашди. Бунинг учун халқ ноибларидан миннатдормиз.

Таъкидлаш керак, мулоқотлар давомида ҳудуддаги 65 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, 35 та хонадон соҳибларига молиявий ёрдам кўрсатилди.

Зарифа САФАРОВА,

Халқ депутатлари

Бухоро шаҳар

Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи

 ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1676
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+