#LIVE O‘zLiDePнинг энг яхши партия ташкилоти, қуйи бўғини ва депутатини аниқлайдиган танловлар бошланди

27.12.2018, 14:29

#LIVE O‘zLiDePнинг энг яхши партия ташкилоти, қуйи бўғини ва депутатини аниқлайдиган танловлар бошланди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида фаол депутатлар, партия ташкилотлари ва қуйи бўғинларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловлари бошланди.

Танловнинг Республика босқичида 14 та энг яхши партия ташкилоти, қуйи бўғин ва депутатлар иштирок этмоқда. Танловлар партия Устави ва Дастурида белгиланган вазифаларни тарғиб қилиш ҳамда партия раҳбар органларининг қарор ва фармойишларида белгиланган мaқcaд ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда алоҳида намуна ва фаоллик кўрсатиб келаётган туман (шаҳар) партия ташкилотлари, қуйи бўғинлар ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда.

Таъкидлаш керак, 2018 йил O‘zLiDeP ҳаётида бир қатор муҳим воқеалар билан ёдда қолди. Жорий йилда партиямиз ташкил топганининг 15 йиллигини нишонладик, аъзоларимиз сони ярим миллион нафардан ошди. Партиямиз шафелигида маҳаллий тадбиркорлар ва хорижлик ишбилармонлар билан онлайн мулоқотлар ташкил этилди. “Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижро этиш ва замонамиз қаҳрамонларини яратиш мақсадида ташкил этилган “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” кўрик-танлови ҳам партиямизнинг жорий йилда амалга оширган энг катта лойиҳаларидан бири бўлди.

  • Кўрилди
    1408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шавкат Юлдашев2018-12-28 10:43:33

Биринчи уринда хар бир Депутат уз сайлов округидаги вазиятни, ахолини кайфиятини, уларнинг турмуш тарзини яхши урганиш керак, хар бир округда махаллий Хокимият депутатнинг суровномасига асосан камчиликларни бартараф килишда амалий ердам курсатса яхши булар эди-тугри хаммаси маблагга такалиб колади таклифим бир фонд ажратилса, Депутатларнинг мовкеини кутарса хамда моддий томонлама куллаб кувватланса максадга мувофик булар эди.


Дилмуродбек2018-12-27 22:28:32

Узбекистон Либерал Демократик Партияси мустакил Узбекистоннинг мустахкам таянчидир. Бу каби танловлар келажак Узбекистоннинг йоркин ифодаси десам хато килмаган буламан.


Дилмуродбек2018-12-27 22:28:31

Узбекистон Либерал Демократик Партияси мустакил Узбекистоннинг мустахкам таянчидир. Бу каби танловлар келажак Узбекистоннинг йоркин ифодаси десам хато килмаган буламан.


Юсуфов Мардонбек2018-12-27 18:06:58

ЎзЛиДП ўртасида ўтқазилаётган танловлар хар бир ходимнинг сиёсий онги ошишига хамда, оддий одамлардан ажралиб туришга жуда катта хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+