#LIVE “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танлови – қуйи бўғинлар учун катта рағбат бўлди

27.12.2018, 15:01

#LIVE “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”  танлови – қуйи бўғинлар учун катта рағбат бўлди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP аъзолари сони ярим миллион нафардан ошиб кетди. Жорий йилнинг ўзида сафимизга 150 мингдан зиёд киши қўшилди, бошланғич партия ташкилотлари сони 434 тага кўпайди. Ана шу мезонлар “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг юқори савияда ўтишини таъминламоқда.

Бошланғич партия ташкилотимиз ўз сафига 206 нафар аъзони бирлаштирган, – дейди Бухоро халқаро Аэропорти қошидаги БПТ раиси Умида Рустамова. – Ўтаётган 2018 йилда жамоамиз билан партиямиз ғояларини аҳоли орасига тарғиб қилиш мақсадида жойларда турли мавзуларда давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ташкил этдик. Юзма-юз мулоқотлар чоғида партиямиз фаолияти, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсати, янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини электоратимиз аъзоларига тушунтиришга ҳаракат қилдик. Бу саъй-ҳаракатларимиз натижасида аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий билими ошди, аъзоларимиз сони кўпайди. Келаётган 2019 йилда ҳам режаларимиз кўп. Авваламбор, ҳудудимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, партиявий ишларни янги босқичга кўтариш, сафимизни O‘zLiDeP ғояларига собитқадам бўлган ёшлар эвазига кенгайтиришни ўйлаяпмиз. Чунки мазкур танловда республикамизнинг барча ҳудудларидан келган БПТ раислари ва уларнинг иш фаолияти билан танишиб, ўзаро тажриба алмашдик. Сафдошларимиз иш фаолиятида қўллаётган ўзига хос замонавий усуллардан хабардор бўлдик. Партиямиз томонидан ташкил этилган мазкур танлов энг қуйи бўғинда меҳнат қилаётган БПТ учун катта рағбат демак.

Мазкур танловлар ғолибларининг тақдирлаш маросими 28 декабрь куни бўлиб ўтади.   

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-12-28 10:46:59

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши томонидан Асака туман АЖ (Ўзбекистон ЖМ) қошидаги БПТ раиси Д.Акбаровга партия фаоолари омад тилайди.


N.Sheraliyev - Farg'ona viloyati2018-12-27 16:50:02

"Eng namunali BPT" tanlovida Farg'ona viloyatidan ishtirok etayotgan "Kvarts" AJ BPT ga omadlar tilab qolaman. Haqiqatdan ham ushbu boshlang'ich partiya tashkiloti tanlovning Respublika bosqichida ishtirok etishga hamda g'olib bo'lishga loyiq hisoblanadi. Chunki ushbu tashkilot o'z faoliyatini zamon bilan hamnafas holda olib boradi. Birgina misol "Kvarts" AJ aksiyalarining chiqarilishi hamda erkin sotilishi kabilar....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+