OʻzLiDeP депутати ташаббуси билан “Ипакчи”даги МТМларнинг иссиқлик қувурлари алмаштирилди

28.12.2018, 01:39

OʻzLiDeP депутати ташаббуси билан “Ипакчи”даги МТМларнинг иссиқлик қувурлари алмаштирилди

Куни кеча Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ўз сайловчилари билан учрашди. Учрашув давомида аҳолини қийнаётган муаммолар муҳокама қилинди.

Ана шундай учрашувлардан бири “Ипакчи” маҳалласида бўлиб ўтди. Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига OʻzLiDePдан сайланган Лутфулла Убаев сайловчилар билан учрашди.

– Депутатимиз “Ипакчи” маҳалласини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўз ваколати доирасида ҳал этиш борасида самарали ишларни амалга оширди, – дейди “Ипакчи” маҳалласида яшовчи Гулнора Абдуазимова. – Бир йиллик фаолияти давомида 12 та депутатлик сўрови чиқариб, шундан аксарияти тегишли мутасадди идора вакиллари билан биргаликда ҳал этилган. Мисол учун маҳалламиздаги кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув босими янгиланиб, мактабгача таълим муассасаларининг иссиқлик қувури тизими алмаштирилди.

Учрашувда Лутфулла Убаев сайловчиларга бир йиллик фаолияти тўғрисида ҳисобот берди.

Муроджон ЎРИНОВ,

 OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1104
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+