Президентимиз Мурожаатномаси 2019 йилда олдимизда турган устувор вазифаларни белгилаб берди
28.12.2018, 15:02

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида жорий йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби таҳлил қилиниб, келгусидаги аниқ режалар белгилаб олинди. Мақсад битта, халқимизни тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш. Бу эса ҳар бир давлат идоралари вакилларига айниқса, халқ вакили бўлган депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Чунончи, Мурожаатномада Бош вазир ҳукумат аъзолари билан бирга Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар ойда ҳисобот бериб бориши, бу жараённи ОАВ орқали кенг ёритиб борилиши баён қилинган. Бу ўз навбатида, фуқароларни Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлардан хабардорлигини таъминлаш имконини яратади.
Таъкидлаш керак, бугун депутат ва сенаторлар жойларда аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотга киришиб, уларни муаммо ва таклифларини аниқлаш, уларга ечим топиш борасида тизимли ишларни ташкил этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида партиямиз вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ барча вилоятларда бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган ҳудудлардаги жами 11 туман бўйича 970 та хонадонга кириб борди. Аҳоли вакилларидан мингдан ортиқ турли йўналишларда ечимини кутаётган масалалар аниқланди, муаммолар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан жами 78 сўров чиқарилди. Сўровлар бўйича мутассадди ташкилотларнинг асослантирувчи жавоблари олиниб, бевосита мазкур ташкилотлар ҳамкорлигида масалалар ижобий ҳал этилди.
Мурожаатномада таъкидланганидек, жорий йилда амалга оширилган бу каби амалий ишлар келгуси йилда ҳам самарали давом этади. Зеро, халқимиз турмуш тарзи ва яшаш шароити бундан ҳам яхшиланиб, ҳаётдан рози бўлиб яшасин.
Солижон МЎМИНОВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши раиси, сенатор
Ўхшаш янгиликлар
-
Туркманистон Президентига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фахрий академиги унвони берилди
29.11.2019, 09:04
-
Макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар кўриб чиқилди
31.10.2019, 16:38
-
Президент аҳолига қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берди (+фото)
24.10.2019, 16:37
-
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
22.10.2019, 09:05
-
Шавкат Мирзиёев: Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир
21.10.2019, 18:43
Фикрингизни қолдиринг