Президентимиз Мурожаатномаси фаолиятимизга янада масъулият билан ёндашишга ундайди

28.12.2018, 15:25

Президентимиз Мурожаатномаси фаолиятимизга янада масъулият билан ёндашишга ундайди

Бугун барчамиз Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини бор вужудимиз билан тингладик, телевидение орқали кўрдик.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва мамлакатимизни 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари, олдимизга қўйилган стратегик мақсадлар ҳақида, яъни мамлакатимизни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшиш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш борасидаги вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бу Мурожаатнома албатта тарихий бўлди, десак муболаға бўлмайди. Боиси, Мурожаатномада баён этилган ҳар бир масала юзасидан билдирилган аниқ далил, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари барчанинг айни кўнглидаги гап бўлди. Зеро, ушбу дас­турий маърузада бутун мамлакатимиз, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши батафсил белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари биз, депутатлар зиммасига ҳам катта вазифалар қўйди. Албатта, ҳеч бир соҳадаги ислоҳотларга, биз, депутатлар томошабин бўлиб туришимиз мумкин эмас. Бугун халқ ноиблари одамларимизнинг дунёқараши ўзгариб, яшаш шароити яхшилаш учун куну тун меҳнат қилмоқда, аҳоли дарду ташвишлари билан яшамоқда. Лекин бугунги кун талаби бошқача. Шундай экан, депутатлар маърузада билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, депутатлик сўрови, тегишли давлат идоралари раҳбарлари ахборотларини эшитиш каби ваколатлардан кенг фойдаланиши лозим.

Ҳақиқатдан ҳам, мамлакатимизни ривожланишининг асосий йўналишлари олдиндан белгилаб олиниши, унда ҳар бир давлат ҳокимияти органларининг роли ва ўрнини аниқ белгилаб берилиши, албатта, ўзининг самарасини беради. Айниқса, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ишининг самарали бўлишига муҳим омил бўлади.

Таъкидлаш керак, Мурожаатномадаги аниқ вазифаларни амалга ошириш орқали эл-юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида янги-янги марраларни қўлга киритамиз. Зотан, Мурожаатнома бизни ўз ишимизга янада масъулият билан ёндашишга, кўпроқ вақтимизни халқ орасига ўтказишга ундайди.

Тўрабек НАЗАРОВ,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар

Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    1781
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Навоий вилояти Кармана туман Кенгаши депутати2019-01-03 08:03:56

Президентимиз депутатлар зиммасига катта вазифалар қўйди. Албатта, ҳеч бир соҳадаги ислоҳотларга депутатлар томошабин бўлиб туришимиз мумкин эмас. Бугун одамларимизнинг яшаш шароитини яхшилаш учун куну тун меҳнат қилмоқдамиз, аҳоли дарду ташвишларини камайтириш учун курашмоқдамиз. Мурожаатномадаги аниқ вазифаларни амалга ошириш орқали эл-юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида янги-янги марраларни қўлга киритамиз. Мурожаатнома бизни ўз ишимизга янада масъулият билан ёндашишга, кўпроқ вақтимизни халқ орасига ўтказишга чақиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+