Президент Мурожаатномаси юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади

28.12.2018, 16:24

Президент Мурожаатномаси юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади

Бугун барча юртдошларимиз телевидение орқали Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта ҳаяжон билан кузатди, кўрди. Чунки ушбу Мурожаатномада нафақат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, балки ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахслар учун қатор вазифалар ўз аксини топган.

Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши кўпчиликни, айниқса, партиядошларимизни ниҳоятда қувонтирди. Чунки Мурожаатномада баён этилган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини, Ватанимиз обрў-эътиборини янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилган. Шунингдек, ушбу дас­турий маърузада Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, ҳудудларни ривожлантириш стратегияси каби барча муҳим масалалар бўйича очиқ фикрлар баён қилинган. Бу эса ҳар биримиздан эртанги кунга бефарқ бўлмаслик, дахлдорлик туйғуси билан яшаш, юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади.

Шоҳрух ЖЎРАҚУЛОВ,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар

Кенгаши депутати, O‘zLiDeP фаоли

  • Кўрилди
    1329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+