Машаққатли, лекин истиқболли йўл

28.12.2018, 17:00

Машаққатли, лекин истиқболли йўл

Президентимиз Олий Мажлисга бугунги Мурожаатномасида фаол инветицион сиёсатни юритиш, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтиш борасида тўхталиб, бу йўл машаққатли, аммо истиқболи порлоқ эканлигини такрор ва такрор таъкидлаганлари бежиз эмас. Ҳақиқатан ҳам ўз олдига иқтисодий ривожланишни қўйган, шу орқали халқини бой, турмушини фаровон қилишни ўйлаган ҳар қандай давлат бозор иқтисодиётига чўчимасдан, дадил қадам қўйиши шарт. Чунки бугунги глобаллашув, кескин рақобат шароитида ривожланишнинг бирдан-бир синалган усули айнан шу десак хато бўлмайди.

Барчамиз билган Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Франция, Германия каби ривожланган мамлакатлар ҳам ўз-ўзидан иқтисодий тараққиётга эришгани йўқ. Уларнинг барчаси ўзига хос мураккаб йўлни босиб ўтган. Мисол учун, Жанубий Кореяни олайлик. Ушбу мамлакат иқтисодиёти 1950 йилларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот Африка ва Осиёдаги энг камбағал мамлакатларга таққосланарди. Бугунги кунга келиб, Корея Республикасининг иқтисодиёти ЯИМ бўйича дунёдаги 10 та энг ривожланган мамлакатлар қаторида туради. Ушбу иқтисодий ўсиш замирига қарайдиган бўлсак, 1997-1998 йилларда Осиё молиявий инқирозининг бошланиши Жанубий Кореянинг ривожланиш модели, заиф томонларини аниқлаб олишга ёрдам берди. Инқироздан кейин кўплаб иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, хорижий инвестициялар ва импортга кўпроқ эркинлик берилди. 

Мамлакатимизда ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилаётган  иқтисодий ривожланиш йўли ҳам кўпроқ фаол инвестицион муҳитни яратиб, хорижий сармояларни мамлакатимиз иқтисодиётига фаол жалб этишга қаратилганлиги билан ғоят аҳамиятлидир. Яъни Ўзбекистон эндиликда бу борада янада шаффоф ва очиқ сиёсат юритади.

Гап бу ерда фақат юқори иқтисодий ўсишга эришиш масаласида эмас, балки ундан ким наф кўриши ҳақида ҳам кетмоқда. Иқтисодий ўсиш, аввало, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш учун зарурдир. Чунки бунга эришиш йўлида амалга ошириладиган ислоҳотлар жамиятнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Натижада аҳоли юқорироқ даромадга эга бўлади, сифатли тиббиёт хизматидан фойдаланади, пировардида умр кўриш даражаси ошади. Ана шу ерда фаол тадбиркорлик, фаол инвестицион сиёсат ижтимоий ривожланишни таъминлашда қанчалик муҳим аҳамият касб этиши яққол намоён бўлади, десак муболаға бўлмайди.

Тўғри, мамлакатимизнинг бу ислоҳотларни амалга ошириши мураккаб жараён. Сабаби, биз ҳали бозор иқтисодиётига ўтиш босқичидамиз. Лекин, яқин йилларда ушбу ислоҳотлар ўзининг бугунгиданда кўпроқ самарасини беришига ишончимиз комил. Боиси Президентимиз бошчилигида ўтган давр ичида иқтисодиётни ортга тортаётган соҳалар аниқланиб, улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича пухта режалар ишлаб чиқилган. Қолаверса, давлат ва бизнес орасидаги муносабатлар ҳам тобора янги босқичга чиқмоқда. Демак жараён алаақачон бошланиб кетган.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз томонидан мурожаатда белгиланган устувор вазифалар барчамизнинг 2019 йилдаги фаолиятимизда асосий дастуриламал бўлади.

Акбар МУЗАФФАРОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси сектор мудири

  • Кўрилди
    1110
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исомов Акрам2018-12-29 09:16:04

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган фаол инвеститция ва иқтисодий ривожланиш йўли давлатимиз ривожланишида улкан қадам бўлиб, республикамизга чет эл инвеститцияларини кенг жалб қилиб, янги иш ўринларини яратишга ва иқтисодиётимизни жадал суръатда ўсишига хизмт қилади, бу бизнинг иш жараёнимизда асосий ўрин тутади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+