Партиялардан янада фаоллик талаб этилади

29.12.2018, 09:47

Партиялардан янада фаоллик талаб этилади

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тинглаб, келаси йил олиб бориладиган ислоҳотлар кўлами янада кенгайиши, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий ҳаётимизда, умуман, фаолиятимизнинг барча соҳаларида катта ўзгаришлар рўй беришига амин бўлдим. Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган барча вазифа ва топшириқлар мамлакатимиз қудратининг юксалиши ва халқимиз фаровонлигининг янада оширилишига қаратилгани билан ғоят муҳимдир. 

2019 йилнинг – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили, деб номланиши бизнинг партиямиз электорати учун жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Чунки, ҳаммамиз яхши тушунамизки, тадбиркорликни ва ишбилармонликни ривожлантириш асосида инвестицион фаолият ётади. 

Давлатимиз раҳбарининг фермерлик ҳаракатидаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш бўйича билдирган фикрлари бизнинг партиямиз учун ҳам жуда долзарб масала ҳисобланади. Ғалла ва мева-сабзавот кластерлари ривожлантирилиши ва бу мақсадда кредит бериш тизимининг соддалаштирилиши фермерларимиз учун катта имкониятдир. Айниқса, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда фермерларни ўқитиш дастури ишлаб чиқилиши вазифаси жуда муҳимдир. Партиямизнинг ҳудудий ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатларимиз ҳам бу ишда иштирок этишлари керак. 

Мурожаатномада Президентимиз мамлакатда инсон капиталини ривожлантиришга катта эътибор бердилар. Бу бизнинг электоратимиз бўлган интеллектуал мулк эгалари учун катта эътибор дегани. Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун бу қатламнинг ҳиссаси жуда катта бўлиши керак. Ривожланган давлатларда айнан шундай. Инвестицияларни нафақат иқтисодиёт тармоқларига, балки илмий ишланмалар ва инновацияларни қўллаб-қувватлашга йўналтириш вазифаси катта аҳамиятга эга. 

Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Бош вазир ҳукумат аъзолари билан бирга Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига ҳар чоракда ҳисобот бериб бориши белгиланиши давлат вакиллик органи ваколатларини кенгайтириш билан бир вақтда ижро ҳокимияти масъулиятини ҳам оширади. Бу амалиётнинг маҳаллий кенгашларда ҳам қўлланилиши ғоят аҳамиятлидир. 

Маҳаллий кенгашлар раислари энди ҳокимлар эмас, бошқа фаол депутатлар орасидан танланиши сиёсий ҳаётимизда юз берадиган катта ўзгаришлардан бири сифатида баҳоланиши керак. Бу сиёсий партиялар мавқеини ҳам оширади. 

Умуман, Президентимиз Мурожаатномасида кўтарилган масалалар партиямиз ва партиямиздан сайланган депутатлар олдига кўплаб вазифалар қўяди. Унинг ижроси барчамиздан фаолликни, ўз ишига катта масъулият билан ёндашишни талаб қилади. 

Бахтиёр Хўжаёров,
 
O'zLiDeP Самарқанд вилоят
 
Кенгаши раиси ўринбосари

 

  • Кўрилди
    1476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Қамаши туман Кенгаши аппарат рахбари А.Қулмуродов2018-12-29 11:38:38

Муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган танқидий тарзда ўтган учрашувида сиёсий партиялар фаолияти танқид қилинган эди. Ушбу танқиддан кейин, бугунги кунда партиямиз ва маҳаллий депутатларимиз фаоллиги сезиларли даражада ошиб бормоқда. Жойларда аҳоли муаммолари ўрганилиб аниқланган муаммолар юзасидан амалий ишлар қилинмоқда. 2019 йилнинг – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили, деб номланиши партиямиз ва депутатларимиз олдига катта масъулят юклайди. Электорат вакилларимиз хисобланган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб қувватлаш бизнинг асосий бурчимиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+