O‘zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши “Дамас” автомобили билан тақдирланди

29.12.2018, 12:27

O‘zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши  “Дамас” автомобили билан тақдирланди

Аввал хабар қилинганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловларининг республика босқичи ўтказилди. 

Хусусан, “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг республика босқичида ҳудудларда ғолибликни қўлга қиритган 10 туман ва 4 шаҳар Кенгаши вакиллари иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари эса иштирокчиларни танлов мезонларига мувофиқ баҳолаб борди.

– Очиғи, танловда иштирок этган партиядошларимизнинг ҳар бири ғолибликка давогар эди, – дейди O‘zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши аппарат раҳбари Фарход Маматқулов. – Лекин ҳакамлар ҳайъати аъзолари мени ғолибликка лойиқ деб топишди. Камтарона меҳнатимга партиямиз томонидан катта эътибор кўрсатилганидан беҳад миннатдорман. Бу мукофот менга янги куч-қувват бағишлайди, янада фаол бўлишга, партия Устав ва Дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни тарғиб қилишга ундайди.

 Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Шароф Рашидов туман Кенгаши “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” деб топилди ва  “Дамас” автомобили билан тақдирланди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ойбек Арнасой туман кенгаши2019-01-14 09:41:02

Муборак бўлсин хаммамизга шунақа кунлар насиб этсин хурсанд бўлдик...


Рахмонова Зиёдахон Қува тумани Кенгаши аппарат рахбари2019-01-04 10:15:54

Ғолиблар марра муборак бу меҳнатларингизнинг самарасидир бу ютуқ ҳаммага насиб қилсин


Косим2018-12-29 20:20:33

ГАЛАБА МУБОРАК БУЛСИН


Абдурахмонов Азамат Остонақулович- Ташкилий партиявий ишлар бўлими мудири2018-12-29 15:27:40

Табриклаймиз. Янги йилда янада улкан марраларни амалга ошириб, юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожига хисса қўшайлик


Юсуфов Мардонбек2018-12-29 13:19:23

Фарход ака ғалаба билан муборакбод этаман.Сизнинг ғалабангиз барчамизни янги йил олди жуда хурсанд қилди. Зафаробод туман Кенгаши номидан сизни чин юракдан табриклаб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+