Сирдарё вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Манзура Дадаева O‘zLiDePнинг энг фаол депутати бўлди
29.12.2018, 12:32
“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танлови шартлари ҳам бугунги куннинг ўткир талабларига тўла жавоб беради.
Шу боис, ҳакамлар ҳайъати ғолиб ва совриндорларни аниқлашда депутатларнинг фақатгина сўровлар юбориш ва маҳаллий Кенгаш сессияларига олиб чиқаётган ташаббуслари сонига эмас, балки уларнинг сифатига ҳам жиддий эътибор беришди.
Мутасадди идораларга юборилаётган депутатлик сўровларининг натижалари ғолибларни аниқлашда муҳим омил бўлди.
– Бу каби танловлар ишларимизни янада сарҳисоб қилиш, партия электорати манфаатларни тўлиқ ҳимоя қилишда тегишли ташкилотларга сўров юбориш, назорат-таҳлил фаолиятини кенг йўлга қўйишда яхши самара беради, – дейди Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, танловнинг 1-ўрин соҳиби Манзура Дадаева. – Боиси, танлов давомида маҳаллий Кенгаш сессияларига ташаббус-масала олиб чиқиш бўйича ўзаро тажриба алмашдик. Шунингдек, депутатлик сўровларини юборишда нималарга эътибор қаратиш лозимлигини яна бир карра муҳокама қилдик.
Якуний натижаларга кўра, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Манзура Дадаева “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” деб топилди.
Танлов сўнггида ғолиб ва совриндорларга O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг димлом ва эсдалик совғалари топширилди.
O‘zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг