Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги қошидаги БПТ энг намунали қуйи бўғин деб топилди

29.12.2018, 12:38

Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги қошидаги БПТ энг намунали қуйи бўғин деб топилди

“Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”ни аниқлашда қуйи бўғинларнинг вакиллик органларига O‘zLiDePдан сайланган депутатлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, БПТнинг депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорлиги маҳаллий Кенгашларга ташаббус-масала олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги қошидаги БПТ энг намунали қуйи бўғин деб топилди.

–Қуйи бўғинларнинг самарали фаолияти партия туман ва шаҳар ташкилотларининг ҳудуддаги мавқеини белгиловчи асосий омилдир, – дейди БПТ раиси Бахтиёр Одилов. – Фаолиятимиз доирасида гапирадиган бўлсак, бу борада аҳоли ўртасида катта ҳурмат ва обрўга эга бўлган турли ижтимоий гуруҳ вакиллари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, айниқса, тадбиркор ва фермерлар билан бевосита ҳамкорлик қилмоқдамиз. Улар билан доимий учрашувлар ўтказиб, юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганяпмиз. Мазкур саъй-ҳаракатларимиз натижасида жамоатчиликнинг партияга бўлган қизиқиши ортиб, O‘zLiDeP ҳайрихоҳлари кун сайин ортиб боряпти. Бундай юксак эътибор эса бизни янада ғайрат билан ишлашга, фидойиликка чорлайверади.

Танловда ғолиб ва совриндорлар O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1829
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+