2019 йилда ҳам фаол тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратилади

29.12.2018, 12:48

2019 йилда ҳам фаол тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратилади

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барчамиз учун дастуриламал бўлди десам янглишмайман. Унда таъкидлаб ўтилган қимматли фикрлар ҳар юртдошимиз қалбида уйғониш эпкинларини олиб кириб, истиқлол тақдири учун масъулиятни янада оширди. Юртбошимиз юқори технологияли, инновацион маҳсулотни ишлаб чиқариб, экспорт қилувчи корхоналарга қулай иқтисодий шароитлар яратиш бугуннинг энг долзарб вазифаси эканлигини алоҳида таъкидладилар. Дарҳақиқат, бугунги замон шиддатлари биздан ишлаб чиқаришни муттасил равишда замонавийлаштириш ва модернизациялашни талаб этмоқда. Мана икки йилдирки, юртимизда янгиланишлар рўй бериб, тадбиркорлар учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Замон билан ҳамнафаслик, тинимсиз изланиш, инновацияларни амалиётга жорий этиш, дунё бозорига чиқиш каби муҳим вазифалар белгилаб берилди. Бунёдкорлик ишларини амалга оширишда хорижлик ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашсак, қандай яхши. Биз ўзидан нур таратувчи кварц қуми аралаштирилган йўл бардёрлари ва плиталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Келгусида бу маҳсулотларни хорижга чиқара олсак, корхонамиз иқтисоди юксалиб, янги иш ўринлари яратиш учун технологиялар сотиб олиш имконига эга бўламиз.  

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, фаол тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, кичик саноат зоналарида ўз тадбиркорлигини йўлга қўяётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш зарур. Аммо бизнинг вилоятимиздаги саноат зоналарида шароит йўқлиги боис тадбиркорлар ўз фаолиятини яхши йўлга қўя олмаяпти. Президентимиз иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан фаолият олиб бормоғимиз лозимлигини алоҳида таъкидладилар. Биз жойларда чиқиб, аҳолига муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтилган устувор вазифаларни халқимизга тушунтиришимиз керак. Зеро, янгиланаётган Ўзбекистонимизда бугун барча-барча ҳамюртларимиз эл-юрт равнақи йўлидаги ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари керак.

 Дилшод КИЧКИНАЕВ,

          “Қашқадарё махсус қурилиш

дизайн” корхонаси раҳбари,

O‘zLiDeP фаоли

  • Кўрилди
    1426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+