Самарқанд шаҳрига 9 ой ичида 239 мингдан ортиқ сайёҳ келди

04.01.2019, 12:19

Самарқанд  шаҳрига 9 ой ичида 239 мингдан ортиқ  сайёҳ келди

Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда Самарқанд шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шухрат Саттаровнинг ҳисоботи эшитилди.  

–Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Самарқанд шаҳрига 1 млн. 560 мингга яқин маҳаллий, 239 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар келди, – дейди Ш.Сатторов. – Ҳозирда шаҳарда туристик оқимининг сезиларли даражада кўпайишини ҳисобга олиб, 12 та янги инвестицион лойиҳани ҳаётга татбиқ этяпмиз. Хусусан, “Афросиёб Палас” меҳмонхонасини капитал реконструкция қилиш учун Сингапур давлатининг “EXIM Investments Pte Ltd” компанияси томонидан 12 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритиш бўйича келишувга эришдик. Шунингдек, “Фэмили парк” корхонаси томонидан қурилаётган “Суғдиёна” истироҳат боғида Самарқандда илк маротаба “Муз саройи” ҳамда “Картинг” клублари қуриш бўйича тизимли ишлар олиб боряпмиз.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан “Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК директори Фурқат  Юсуповнинг ҳисоботи ҳам тингланди.

Йиғилиш сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+