O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

04.01.2019, 12:28

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

Самарқандда O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия вилоят Кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XI Мажлиси қарорининг Самарқанд вилоятидаги ижроси  таҳлил қилинди.

–Бугун сафларимизда ватанпарвар ва фидойи инсонлар кўпчиликни ташкил этади. Лекин айрим партия кенгашларида фаолият юритаётган аксарият ходимларга масъулият, юқори иқтидор етишмайди, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарат раҳбари И.Ботиров. – Шу боис, кадрлар тайёрлашнинг самарали тизимини шакллантириш ҳали-ҳануз кун тартибидаги муҳим масала бўлиб қолаётганидан кўз юммаслигимиз керак.

Йиғилишда шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2018 йилдаги фаолияти якунлари ва 2019 йилга мўлжалланган иш режаси лойиҳаси тўғрисида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири Нодир Тўраевнинг маърузаси тингланди.

–Очиғини айтиш керак, аксарият депутатларимиз ўз фаолиятини яхши билмайди, ишга масъулиятсизлик билан ёндашади, – дейди Н.Тўраев. – Энди масъулиятсиз, бефарқ, халқ дарди билан қизиқмайдиган депутатлар билан хайрлашиш вақти келди. Бугунги депутатларимиз халқ дарди билан яшаши керак. Зеро, бугунги кун талаби шу.  

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши  матбуот котиби

  • Кўрилди
    654
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев2019-01-07 10:49:25

Бу каби камчиликлардан 2019 йилда халос бўлиб, янги марраларни забт этишимиз ва сайловлар йилида партиямизнинг халқ ўртасида нуфузининг ошишига ҳар бир депутат, партия фаоли ҳаракат қилишимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+