O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хўжаободлик хотин-қизларга Президент маърузаси моҳиятини тушинтирди

04.01.2019, 15:13

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хўжаободлик хотин-қизларга Президент маърузаси моҳиятини тушинтирди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” Хўжаобод туман ҳокимлигида бир гуруҳ партия фаоллари ва хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этди.

Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси моҳиятига бағишланган  тадбирда маърузада белгиланган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

–Тадбир давомида давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда Конституциянинг аҳамиятини намойиш этилган слайдлар орқали янада чуқурроқ тушундик, – дейди O‘zLiDeP  фаоли,  БПТ раиси Маҳбубахон Усмонова. – Бизга мана шундай тарғибот тадбирлари жуда зарур. Улардан келгусида биз ҳам қуйи тузилмаларда сафдошларимиз учун бугунгидай мулоқотлар ташкил қилишда намуна оламиз.

Тадбир сўнгида тумандаги бир қатор ибратли таянч бўғин етакчиларига партия вилоят Кенгашининг ташаккурномалари топширилди.

Хуршида ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раисининг

аёллар масалалари

бўйича ўринбосари

  • Кўрилди
    1155
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+