O’zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этди

04.01.2019, 15:16

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар ўртасида  мусобақа ташкил этди

O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши Андижон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказди.

Унда шаҳардаги 20 дан ортиқ ташкилот ва тадбиркорлик субъектлари вакилаларидан иборат жамоалар ўзаро беллашди.

–Бугунги спорт мусобақаси жамоамиз учун жуда мароқли дам олиш вақти бўлди, – дейди “Саркор-ҳамкор” оилавий корхонаси раҳбари Гулноза Мирзаева. –Аёлларга мана шундай тадбирлар жуда кераклигини бугун уларнинг юзидаги, қалбидаги мамнунликни кўриб янада ҳис қилдик.

Мусобақа давомида иштирокчилар ўзларининг чаққонлиги, эпчиллиги билан бирга шижоатини ҳам яққол намоён қилди.

Муросасиз кечган баҳслар якунида вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, махсуса кубок билан тақдирланди.

Жаҳонгир ЖИЯНОВ,

O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+