O‘zLiDeP депутати қишлоқ оилавий поликлиникасиниг тезроқ қурилишида ўз ҳиссасини қўшди

04.01.2019, 15:22

O‘zLiDeP депутати қишлоқ оилавий поликлиникасиниг тезроқ қурилишида ўз ҳиссасини қўшди

Асака туманидаги “Отиш” ва “Обод” МФЙ ҳудудида 10 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Лекин ҳудуддаги мавжуд ҚВП замонавий оилавий поликлиника қурилиши важи билан ёпилиб, 7-8 км олисликдаги қишлоқ врчлик пунктига қўшиб юборилган. Натижада соғлиги ёмонлашган фуқаролар шунча узоқ масофага қатнашга мажбур бўляпти.

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳодир Аҳмедовнинг Асака туманидаги Отиш, Қоракий, Деватеги, Обод, Ахтачи маҳаллалари аҳли билан учрашуви пайтида айни шу муаммо ўртага ташланди.

 –Мазкур муаммо ҳақиқатан долзарб, – дейди Б.Аҳмедов. – Шунинг учун ҳам ўша куннинг ўзида Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига депутатлик сўрови юбордик. Энди ушбу масаланинг ижобий ечим топишига эришамиз.

Депутат ҳақ. Муаммонинг долзарблиги инсон саломатлигига бориб тақалганда, мавжуд оғриқли нуқталарга тез барҳам берилиши зарур.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP  Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1045
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+