Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалар биз ёшларга ҳам катта масъулият юклайди

04.01.2019, 15:54

Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалар биз ёшларга ҳам катта масъулият юклайди

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ойнаи жаҳон орқали жуда катта ҳаяжон билан тингладик. Мазкур мурожаатномани нафақат мамлакатимиз ёшлари, балки бугунги кунда хорижда таълим олаётган ва малака ошираётган минглаб ёшларимиз ҳам тўғридан-тўғри кўришга мувоффақ бўлдилар.

Президентимиз 2018 йилда олиб борилган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2019 йилни  «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилди.

Бизга маълумки, жамиятдаги ҳар қандай ижтимоий муаммони, фаол инвестицион сиёсатсиз, яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда, инвестицион лойиҳаларсиз ҳал этиб бўлмайди.

Мурожаатномада 2019 йилда “Ҳар бир оила - тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурлари лойиҳаларини янада кучайтириш алоҳида таъкидланди.

Дарҳақиқат, 2018 йилда партиямиз фаоллари томонидан мамлакатимизнинг бир қатор қишлоқ ва маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан олиб борилган мулоқотларда ёшлар ўртасида, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида бир қатор ижтимоий муаммолар мавжудлиги аниқланди ва мазкур муамммолар айнан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурлари асосида ҳал этилганлигининг гувоҳи бўлдик.

Президентимизнинг иқтисодиётни, ёҳуд, инвестицион сиёсатни янада либераллаштириш юзасидан белгилаб берган устувор вазифалари биз ёшларга катта масъулият, шижоат ва даҳлдорлик туйғусини юклайди.

Биз ёшлар миллий тараққиётимизнинг янги босқичи ҳисобланаётган 2019 йилда ҳам ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.  

Ғайрат ТУРҒУНОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси Ёшлар билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    593
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2019-01-09 15:29:52

Мурожаатномада 2019 йилда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури лойиҳасини янада кучайтириш ҳақида таъкидланганлиги биз ёшларга янада кенгроқ имкониятлар яратилаётганлигидан далолатдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+