O‘zLiDeP наманганлик тадбиркорларга Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушинтирди
05.01.2019, 15:12
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Президентимизнинг мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.
Тадбирда Мурожаатномадан келиб чиқиб амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилди.
–Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилиши 2018 йилда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни давомчиси сифатида жамиятни модернизация қилиш, инновацион ривожланиш ва инвестициялар оқимини кучайтиришда кенг имкониятлар эшигини очади, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Рустамжон Хакимов. – Буни 2019 йилда фаол инвестиция сиёсати изчил давом эттирилиб, қарийб 138 трлн сўмлик 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўп инвестициялар ўзлаштирилиши ҳамда 142 замонавий корхоналар ишга туширилиши кўзда тутилганлигида ҳам яққол кўриш мумкин.
Тадбирда сўз олганлар мурожаатномада 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоб қилиниб, Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари белгилаб берилганини алоҳида таъкидлашди.
Тадбир сўнгида мурожаатномадан келиб чиқиб, O’zLiDeP олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг